Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » O’zLiDeP Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги Х-Конференцияси бўлиб ўтди

O’zLiDeP Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги Х-Конференцияси бўлиб ўтди

12 октябрь 2019 йил
246
0

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги Х-Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши ҳамда назорат тафтиш комиссияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва бошланғич партия ташкилотларидан сайланган делегатлар, шунингдек, партиянинг вилоят Кенгаши ижроия аппарати масъул ходими А.Абдуғаффорович иштирок этишди.

Дастлаб ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши раиси У.Бекмуродовнинг Конференцияни очиш тўғрисидаги таклифи делегатлар томонидан маъқулланди ва Конференция ўз ишини бошлади.

Конференция ишида кун тартибига киритилган 3 та масала делегатлар томонидан кўриб чиқилди.

Биринчи масала юзасидан “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Янгиобод туман партия ташкилотининг 2015-2019 йиллар давомидаги фаолияти юзасидан Кенгаш раиси У.Бекмуродовнинг ҳисоботи ҳамда партиянинг келгусида олдида турган долзарб вазифалари хусусидаги ахбороти тингланди.

Шунингдек, кун тартибидан жой олган ЎзЛиДеП Янгиобод туман партия ташкилоти  назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботи ҳамда ташкилий масалалар – партия ташкилотининг Кенгаш аъзолари, назорат-тафтиш комиссияси аъзолаои ҳамда партия вилоят ташкилотининг навбатдаги Конференциясига Янгиобод туманидан делегатлар сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

Конференция кун тартибидаги барча масалалар делегатлар томонидан кўриб чиқилиб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг Х-Конференциясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси

Янгиобод туман Кенгаши

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар