Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда камбағалликни бартараф этиш борасида олиб борилаётган мақсадли ишлар кўлами ортмоқда.

Янгиободда камбағалликни бартараф этиш борасида олиб борилаётган мақсадли ишлар кўлами ортмоқда.

27 июль 2020 йил
985
0

Янгиобод туманида аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, камбағал оилаларда боқимандалик кайфиятини уйғотмаган ҳолда уларнинг даромадларини оширишга кўмаклашиш борасида олиб борилаётган мақсадли ишлар кўлами кундан кунга ортиб бормоқда.

Аҳолининг кам таъминланган ва камбағал қатламини қўллаб-қувватлашда уларга моддий кўмаклар бериш билан бир қаторда, аввало, бу оилаларнинг даромад манбаини яратишга кўмаклашиш, уларни тадбиркорлик соҳаларига йўналтириш, ишсизларни иш билан банд қилиш ва бу орқали уларни камбағалликдан чиқариш юзасидан аниқ режалар асосида беғараз ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бинобарин, эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва ҳудудда камбағалликни қисқартириш барча раҳбарлар кун тартибидаги биринчи ва долзарб масала сифатида белгилаб олинган.  

Шу мақсадда туман ҳокими бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан барча маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг эҳтиёж ва имкониятлари бирма-бир ўрганиб чиқилмоқда. Оилаларнинг талаб ва имкониятларидан келиб чиқиб уларга кундалик даромад манбаини яратишлари учун  бир нечта таклифлар берилди.

Оилаларнинг истак ва эҳтиёжларидан, хонадонларидаги мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб 50 дан ортиқ оилаларнинг ҳар бирига паррандачилик фаолиятларини бошлаб олишлари учун 50 донадан, жами  3000 га яқин товуқ жўжалари олиб берилди. Келгусида ушбу оилаларни паррандачилик йўналишида тадбиркорликларини давом эттириши мақсад қилинган.

Бу каби амалий ташаббуслар туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ташкил этиб келинади.   

Хусусан, бундан аввал ҳам кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланишига кўмак кўрсатиш мақсадида тумандаги бир нечта хонадонларга кўчат ҳамда товуқ жўжалари, бундан ташқари, биринчи сектор ҳудудидаги 19 нафар кам таъминланган оилаларга “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази” кўмагида қиймати 200 млн сўмга яқин бўлган 167 бош наслли қўйлар имтиёзли кредит асосида берилган эди.

Ҳозирда тумандаги камбағаллик даражасидаги бошқа оилаларга ҳам туманда ташкил этилган “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тикув машиналари олиб бериш, иссиқхоналар қуриб бериш каби бир нечта йўналишлар асосида уларни оилавий фаровонлигини таъминлаш ва камбағаллик даражасидан чиқариш кўзда тутилган.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар