Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги VI- Конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги VI- Конференцияси бўлиб ўтди

19 октябрь 2019 йил
279
0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги VI конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда партиядан сайланган халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутатлари,  Кенгаш аъзолари, сайланган делегатлар, жамоатчилик ходимлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда паротия фаоллари иштирок этишди.

Конференция ишини ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгаши раиси С.Абдураҳмонова олиб борди ҳамда дастлаб Конференцияни очиш тўғрисида киритган таклифи делегатлар томонидан маъқулланди ва Конференция ўз ишини бошлади.

Конференция кун тартибига киритилган 4 та масала делегатлар томонидан кўриб чиқилди.

Биринчи масала юзасидан ЎзМТДП Янгиобод туман партия ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти ҳамда партиянинг келгусида олдида турган долзарб вазифалари хусусида Кенгаш раиси С.Абдураҳмонованинг ахбороти тингланди.

Хусусан, партия томонидан амалга оширилаётган ишлар, биз илгари сураётган ғояларни кенг жамоатчиликка етказишда, шубҳасиз, ўтказаётган турли тадбирларимиз муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, амалга ошираётган ишларимизнинг аҳолига қай тарзда етиб бориши салоҳиятимиз, билим ва тажрибамизга боғлиқлиги тўғрисида сўз юритди.

Шу маънода, тадбирларимизнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлаш ўтган даврдаги фаолиятимизда етакчи ўринга кўтарилганини таъкидлаш жоиз. Ўтган давр мобайнида туман Кенгашлари сессияларида депутатлик гуруҳимиз томонидан юқоридаги масалалар ташаббус сифатида сессиялар кун тартибига киритилди. Бироқ, депутатлик гуруҳимиз ва партия ташкилотлимиз бу масалада ҳали айтарли бирор бир амалий қадам қўйишмаган.

Бугунги кунга келиб аъзоларимиз сони 730 нафар, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 19 тага етгани қувонарли ҳол, албатта. Зеро, партия аъзолари сонини ошириш, сафимизни сиёсий етук, ташаббускор, мақсад-муддаоларимиз ва ғояларимиз рўёбига ишонган фуқаролар билан тўлдириб бориш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир. 

Конференция кун тартибида ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгаши аъзоларининг таркибига Конференциялар оралиғидаги даврда киритилган ўзгартиришлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди ва Кенгаш аъзолари таркиби ўқиб эшиттирилиб, делегатлар томонидан тасдиқлаб олинди.

Шундан кейин Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашига бўлиб ўтадиган сайлов кампаниясида партиянинг иштироки ва депутатликка кўрсатилаётган номзодлар делегатлар муҳокамасида бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотининг VI Конференциясига делегатлар сайлаб олинди.

Конференция кун тартибидаги барча масалалар делегатлар томонидан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилиниб, ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги VI-Конференцияси ўз ишини якунлади.

Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар