Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » 4 фоизлик қўшимча грант учун Янгиободда 25 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди

4 фоизлик қўшимча грант учун Янгиободда 25 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди

29 июль 2020 йил
625
0

Бу ҳақда Янгиобод туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маълум қилди.

Мазкур ажратилган қўшимча гранд ўринлари учун Янгиобод тумани миқёсида 55 нафарга яқин номзодлар ўз ҳужжатларини топширган бўлиб, белгиланган мезонларга кўра улардан 25 нафарига 3 йилгача Олий ўқув юртига топширишида имтиёз тақдим этадиган сертификат топширилди.

Бундан ташқари, 19 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева 4 фоизлик қўшимча грант учун тавсиянома олган республика миқёсидаги хотин-қизлар сонини маълум қилди.

Вазирлик расмийсининг таъкидлашича, 10 июлга қадар 32 минг 98 нафар хотин-қизлар тавсиянома олиш мақсадида ҳудудий туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилган. Мурожаат қилган хотин-қизларнинг 22 минг 900 нафарининг ҳужжатлари жойлардаги Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда қабул қилиб олинган.

«9 минг 197 нафар мурожаатга ишчи гуруҳлар томонидан шу куннинг ўзида оғзаки тушунтиришлар берилган. 4 минг 272 нафар хотин-қиз томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган мезонларга тўғри келмагани учун уларга рад этилиш асослари кўрсатилган хулосалар юборилган», дея маълумот берди Саодат Боймирзаева.

Қайд этилишича, 18 минг 628 нафар хотин-қизга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан тегишли тартибда тавсияномалар берилган.

Ҳудудлар кесимида:

  • Қорақалпоғистон Республикасидан — 1370 нафар;
  • Андижон вилоятидан — 1418 нафар;
  • Бухоро вилоятидан — 836 нафар;
  • Жиззах вилоятидан — 924 нафар;
  • Навоий вилояидан — 762 нафар;
  • Наманган вилоятидан 1898 нафар;
  • Самарқанд вилоятидан 1833 нафар;
  • Сурхондарё вилоятидан 1681 нафар;
  • Сирдарё вилоятидан 828 нафар;
  • Фарғона вилоятидан 1901 нафар;
  • Тошкент вилоятидан 1142 нафар;
  • Хоразм вилоятидан 1325 нафар;
  • Қашқадарё вилоятидан 2027 нафар;
  • Тошкент шаҳридан 683 нафар хотин-қизга тавсиянома берилган.

Тавсиянома олган хотин-қизлар рўйхати 17 июль куни Давлат тест марказига тақдим этилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар