Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади

“Бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади

30 июль 2020 йил
913
0

Ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори, нуфузи унда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қай даражада таъминлангани билан баҳоланади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўзининг амалий самараларини кўрсатмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги уч йилда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш, судлар мустақиллигини амалда таъминлаш бўйича бир нечта Фармон ва Қарорлар қабул қилинди.

Ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда илк бор судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил, навбатдаги ўн йил ҳамда муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий қилинди, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Судьялар олий кенгаши ташкил этилди, судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби такомиллаштирилди, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди.

Шунингдек, суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотларни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилди ҳамда қабул қилинган суд ҳужжатлари ўқиб эшиттирилганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтирилиши суд амалиётига жорий этилди.

Президентимизнинг 2020 йил 24 июлда эълон қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш йўлидаги яна бир муҳим тарихий ҳужжат бўлди десак муболаға бўлмайди.

Мазкур Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилади.

Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.

Фуқароларнинг сарсонгарчилигини олдини олиш, уларнинг вақтини тежаш ва ортиқча харажатларини  олдини олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича 4 та туман ва 1 та туманлараро, жиноят ишлари бўйича 4 та туман, 1 та туманлараро иқтисодий судлари ташкил этилади.

Шунингдек, Фармон билан жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишини умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичи жорий этилади.

Суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилиш мақсадида, илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда судларда “Бир- суд, бир-инстанция” тизими жорий этилади.

Бу тамойил ҳалқаро тажрибада синалган, умумэътироф этилган дунёда энг мақбул суд тизими ҳисобланади. Бу тамойилга кўра, суд иш юритувига келиб тушган ҳар қандай иш уч босқичда якунига етади. Биринчи босқич-туманлараро, туман (шаҳар) судлари. Иккинчи босқич-апелляция (вилоят судлари). Учинчи босқич-кассация (Олий суд).

Ушбу янгиликнинг жорий этилиши натижасида халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг эътирозига сабаб бўлаётган, ўз номи билан одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан тўлиқ воз кечилади ҳамда Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарларининг суд қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор қилинади.

Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида, Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш белгиланмоқда.

Фармонга асосан, қабул қилинадиган янги қонунлар суд тизимидаги муаммо ва камчиликларни, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади. Бунда, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилиш, инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишига эришиш, суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш фақатгина тизимга бўлган ишончни, очиқлик ва шаффофликни таъминлайди.

Илхом Карабаев,

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар