Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Меҳр-шафқат, саховат ва мурувват байрами

Меҳр-шафқат, саховат ва мурувват байрами

30 июль 2020 йил
1 094
0

Ҳайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда 2020 йил 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
31 июль бутун Ислом оламида Қурбон ҳайити катта байрам тарзда нишонланади. Юртимизда байрамлар кўп: ҳар бирининг ўз таровати, шукуҳи ва қадри бор. Зеро диний байрамлар – Рамазон ва Қурбон ҳайитининг сурури ўзгача. Айниқса, бу қутлуғ саналарда халқимизга хос меҳр-шафқат, саховат ва мурувват, қаноат ва шукроналик туйғулари янада жўш уради.
Айтиш жоизки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 июлда эълон қилинган «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарор асосида байрамни барчамиз ўз уйимизда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, миллий анъана ва урф-одатларимизга мос равишда ўтказамиз. Ҳайит кунлари бажаришимиз лозим бўлган вазифаларимиздан бири бу – меҳрга ташна инсонларга байрам кайфияти улашиш, уларни кўнглини олиб, рози қилишдир. Айниқса, ҳозирги пандемия даврида ўз ҳонадонларида, қолаверса шифохоналарда ётган кўплаб беморларни ғойибона бўлса ҳам, тезроқ соғайишларини тилаб дуолар қилиш зарур.
Ҳозирда деярли барча мамлакатлар каби бизнинг ҳам мустақил мамлакатимизда коронавирусга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Ушбу карантин талаблари бизнинг имкониятларимизни чеклаётган бўлиши мумкиндир, лекин бизнинг хайрли амаллар бажаришимизга, ватанимиз, ҳалқимиз фаровонлиги йўлида дуо қилишимизга тўсқинлик қила олмайди.
Қурбон ҳайити байрамининг моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик фазилатларини фарзандларимиз онгу шуурига сингдиришдек эзгу ғояларни тарғиб этишга жиддий эътибор қаратамиз.
Азиз Ватандош, ушбу муборак байрам кунлари одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмай, уйма-уй юриб, турли азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмасак, барчамиз ўз оиламизда , нуроний отахонларимиз, мунис онахонларимиз билан биргаликда Яратганга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ дуою илтижолар қилишиб, эл-юртимиз бошига тушган бу бало тезроқ даф бўлишини, соғлиқ, тинчлик ва офият барқарор бўлишини сўрасак нур устига аъло нур бўлади.
Биз депутатлар жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрмиз.

Муродбек Раҳмонбердиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши раиси,
Ҳалқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар