Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида қандай чоралар кўрилмоқда? (ВИДЕО)

Янгиобод тумани ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида қандай чоралар кўрилмоқда? (ВИДЕО)

04 август 2020 йил
509
0

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиб, фуқаролар соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида айниқса, аҳоли гавжум жойларда савдо ва деҳқон бозорларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу усул коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Янгиобод туманида ҳам туман фавқулодда вазиятлар бўлими  туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан ҳамкорликда аҳоли гавжум жойларда дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларда фавқулодда вазиятлар бўлимининг махсус техникалари жалб этилган.

Эътиборлиси шундаки, туманга киришда ташкил этилган махсус блок постдан ўтиш чоғида туманга кириб келадиган ҳар бир автотранспорт эгаси, ва ундаги йўловчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, транспорт воситалари дезинфекция қилинади.

Маълумки, республика махсус комиссияси томонидан фуқароларга касалликнинг олдини олиш учун уйда ўтириш ва ўзини ўзи яккалаш режимига амал қилиш тавсия этилган. Шу маънода блок постда ҳам фуқароларга мақсадсиз кўчага чиқмаслик, карантин қоидаларигаа қатъий риоя этиш лозимлиги тушунтириб бориляпти.

Мақсад, кўринмас ёвга қарши курашни янада кучайтириш, энг катта бойлик аҳоли саломатлигини асрашдан иборат.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар