Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ЯНГИОБОД ТУМАНИДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ЯНГИОБОД ТУМАНИДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

21 август 2020 йил
263
0

Янгиобод туманининг саноат салоҳиятини ошириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш шунингдек, маҳсулотлар экспортини кенг йўлга қўйиш  мақсадида “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан "КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ"  ташкил этиш учун 5 гектар ер майдони танлаб олинди. Тегишли мутахассислар томонидан бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 5 сотихдан 63 та лотларга ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2017 йилдаги ПҚ-2973-сон қарорига асосан КСЗ иштирокчилари хўжалик юритувчи субъектни КСЗ ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб икки йилга мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган  фойда солиғи, шунингдек ЯСТ тўлашдан озод этилади.

Агар товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти улуши умумий реализация ҳажмининг камида 30 фоизини ташкил этса, имтиёзларнинг амал қилиш муддати қўшимча 2 йилга узайтирилади, шунингдек,  импорт қилинган технология ва асбоб ускуналарга божхона  имтиёзлари тақдим этилиши белгилаб қуйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармонининг 1-бандига асосан “Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан биринчи навбатда ижтимоий аҳамиятга эга истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун берилган кредитлар бўйича фоиз xаражатларини қоплашга кафиллик ҳамда компенсация тақдим этишни кенгайтириш, шунингдек, республика ҳудудларида иқтисодий фаолликни ва бандликни кенгайтиришга қаратилган қўшимча инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, энг аввало, кичик саноат зоналарида муҳандислик коммуникацияларини қуриш” белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 19 майдаги №24-сонли йиғилиш баёни 2-бандига асосан Янгиобод тумани “Дўстлик” МФЙ Пасткичақир қишлоғида 5 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этиш ҳамда йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш учун Молия вазирлигидан 2147 млн.сўм маблағ ажаритилиши белгиланган.

Шунга кўра умумий лойиҳа қиймати 32,0 млрд. сўмлик озиқ-овқат, хўжалик ва қурилиш моллари саноати тармоқлари йўналишидаги 64 та лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар