Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Президент фармонига мувофиқ Янгиободлик Баракатулла Назарқулов "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди

Президент фармонига мувофиқ Янгиободлик Баракатулла Назарқулов "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди

29 август 2020 йил
203
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Қувонарлиси шундаки, улар орасида Янгиобод туманидаги "Ҳавотоғ" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Баракатилло Назаров ҳам туманимиз ривожи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги муносиб хизматлари учун "Меҳнат шуҳрати" орденига муносиб кўрилди.

Баракатилло Назаровни мазкур мукофот билан муборакбод этиб, туманимиз тараққиёти йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз! 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар