Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ишлаб чиқариш кооперативларида аҳоли ва ташаббускор ёшлар ўзлари учун ажратилган ер майдонларидан унумли фойдаланишмоқда (ВИДЕО)

Ишлаб чиқариш кооперативларида аҳоли ва ташаббускор ёшлар ўзлари учун ажратилган ер майдонларидан унумли фойдаланишмоқда (ВИДЕО)

17 сентябрь 2020 йил
85
0

Янгиобод туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилаларнинг даромадларини яхшилаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилда туманда қишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида 7 та ишлаб чикариш кооперативи ташкил этилди.

Ҳозирда ушбу ишлаб чикариш кооперативларида ишсиз ёшлар, хотин қизлар ва кам таъминланган фукароларга ер майдонлари ажратилиб, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия маблағлари молиялаштириб берилди.  

Бугунги кунда ишсиз аҳоли томонидан  мазкур ер майдонларида янги мевали боғлар барпо этилмоқда. Хусусан, “Янгиобод агро капитал” ишлаб чиқариш кооперативи аъзолари томонидан 10 гектар ерга 8 минг туп ток кўчатлари экилиб парваришланмоқда.

Айни вақтда “Варқин” қишлоғдаги 20 та хонадонда яшовчи аҳоли ва ташаббускор ёшлар ўзларига ажратиб берилган ерда ток парваришлаш баробарида қатор оралардан унумли фойдаланиш мақсадида помидор, тарвуз каби маҳсулотлар етиштиришмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар