Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони таҳлили

Янгиобод туманида давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотлар сони таҳлили

24 сентябрь 2020 йил
250
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъэктларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра Янгиобод туманида рўйхатдан ўтган кичик  корхона ва микрофирмаларнинг сони 386 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич
2019 йил 1 сентябрь ҳолатига қараганда 16,9 % га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 357 тани ташқил қилган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 120 та (25,7 фоизи), савдо 93 та (19,9 фоизи), саноат 61 та (13,1 фоизи) ва қурилиш 44 та (9,4 фоизи) ва соҳаларига тўғри келади.

Б.Муқумов, 

Янгиобод тумани Статистика бўлими етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар