Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан мини футбол мусобақаси ташкил этилди

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан мини футбол мусобақаси ташкил этилди

30 сентябрь 2020 йил
236
0

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Янгиобод туман Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси аъзолари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобоқа ташкил этилди.  

Мусобақа аввалида Янгиобод туман ҳокимининг ўринбосари А.Нишонов сўз олиб, барча устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади ва барча жамоа иштирокчиларига омад тилади.

Муросасиз ва қизғин лаҳзаларга бой тарзда ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, фахрли 1-ўринни Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси, 2-ўринни 4-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, 3-ўринни эса 14-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси қўлга киритишди.

Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгиобод туман кенгашининг қимматбаҳо эсталик совғалари, диплом ва фаҳрий ёрлиқлари билан  тақдирланишди.

А.Расулбердиев,

Таълим, фан ва маданият

ходимлари касаба уюшмаси

Янгиобод туман кенгаши раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар