Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » БАРЧА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!

БАРЧА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!

30 сентябрь 2020 йил
155
0

Давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда “eStat 3.0” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этинг!

2020 йил 6 октябргача  ташкилот ва муассасалар  1-mehnat shakli чораклик давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатлардан кечиктирмай Интернет тармоғи орқали электрон кўринишда тақдим этишлари шарт.

Белгиланган муддатда давлат статистика ҳисоботини тақдим этмаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 215-моддасига кўра масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланишига сабаб бўлади.

Давлат статистика ҳисоботларининг электрон шаклини Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

             Шунингдек, давлат статистика ҳисоботини топширувчилар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, бунга кўра статистика идораларига тадбиркорлик субъектларидан белгиланган ҳисобот ва уларнинг муддатларидан ташқари ҳисоботларга қўшимча равишда ҳар қандай маълумотнома, хужжат ва маълумотларни талаб қилмаслик масъулияти юклатилган.

Ҳисоботларни тузишда муаммолар вужудга келса корхонангиз жойлашган ҳудуддаги статистика органига ёки Жиззах вилояти статистика бошқармасининг  (372)222-81-37  “Ишонч телефонлари”га мурожаат этишингиз мумкин.

 

 Ғаллаорол туман статистика бўлими.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар