Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сенат Раиси юртдошларимизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклади

Сенат Раиси юртдошларимизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклади

21 октябрь 2020 йил
20
0

Парламент юқори палатасининг саккизинчи ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Нарбаева юртдошларимизни бугунги қутлуғ сана – “Ўзбек тили байрами куни” билан табриклади.

– Миллатимиз маънавиятини юксалтиришда, миллий ўзликни англашда, айниқса, ёш авлод қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиришда ўзбек тили – она тилимиз беқиёс аҳамиятга эга, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўзбек тилида нутқ сўзлагани тарихда кузатилмаган воқелик бўлиб, она тилимизга бўлган юксак эҳтиром ва эъзоз намунасидир.  Қолаверса, Бундан роппа-роса бир йил олдин Президентимизнинг ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан оширишга оид Фармони тилга бўлган эътибор ва масъулиятни ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Ҳукумат тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Она тилимизнинг тарихий илдизлари, маънавий-маърифий хусусиятлари ва серқирра жилоси, шубҳасиз, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ижоди билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода Президентимизнинг куни кеча эълон қилинган буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ва унга мувофиқ белгиланган комплекс вазифалар миллий юксалиш сари қўйилган навбатдаги дадил қадам бўлди.  Биз маънавият, хусусан тил масаласининг миллат келажаги ва тақдиридаги ҳал қилувчи аҳамиятини чуқур англаймиз ва ишонамизки, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларимиз хайрли бўлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар