Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Қадринг баланд бўлсин, она тилим

Қадринг баланд бўлсин, она тилим

21 октябрь 2020 йил
44
0

Ҳар бир миллатнинг ўз она тили бор. Инсон ўз она тили  орқали дунёни танийди, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил-инсоннинг миллий ва маънавий бойлиги ҳисобланади. Тил-она алласи орқали кириб, инсоннинг руҳиятига миллийликни сингдиради. Тил - миллатнинг кўзгусидир. Бу ҳақда маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг“Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур” деган гапларини эслаш ўринлидир.

Ўзбек тили тараққиёти бугунги кунга қадар жуда катта тарихий йўлни босиб ўтган. Тилимизнинг илк намуналари Ўрхун-Энасой битикларида учрайди. Улардаги ёзувларда акс этган тилимиз қадимги туркий тил ҳисобланади.

XI-XIIасрларда мамлакатимиздаэски туркий тил шаклланган.Бу даврда яратилганМаҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари, Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билик”, Хўжа Аҳмад Яссавий “Ҳикматлар”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ” асарлари эски туркий тилда  ёзилган адабиётнинг юксак намуналаридир.

XIV-XV асрлар эски ўзбек адабий тили ривожланишида Лутфий, Саккокий каби мумтоз адабиёт вакилларининг айниқса А.Навоийнинг асарларининг алоҳида ўрни бор. У “Муҳокамат-ул луғатайн” асарида туркий тилнинг бой ва жозибадор эканлигини исботлаб берди. Унинг бебаҳо мероси- шеъриятининг салмоқли қисми ўзбек тилида яратилди. Бу ҳақда шоирнинг ўзи шундай деган эди:

Чунки топтим ул калом ичра камол,
Турк алфози била сурдум мақол…
Турк назмида чу мен тортибқалам,
Айладимулмамлакатниякқалам…

А.Навоий ўз фаолияти давомида тилимиз ривожи учун курашди,унинг бусоҳадаги ишларини подшоҳ- Султон Ҳусайн ҳам қўллаб, махсус фармон билан ўзбек тилига давлат тили мақомини берган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, Навоий ўзбек тилида 26 035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5мингтадан ортиқ сўз ишлатди.Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар. Уларнинг бетакрор шеърияти, туркий тилда ёзилган ғазаллари,туюқлари, рубоийлари орқали биз ўз тилимизни нақадар жозибадор эканлигиниҳис қиламиз.

XIX асрга келиб тилимизга эътибор бирмунча сусайди.Бу ҳақда жадид адабиёти вакили, буюк маърифатпарвар бобомизА.Авлоний ўзининг “Ҳифзи лисон” мақоласида: “Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. Ҳайҳот! Биз туркистонликлар миллий тилни сақламак бир тарафда турсун кундан-кун унутмак ва йўқотмақдадурмиз” дея таъкидлайди. Жадидлар миллий тилни асраш мақсадида кўп ишларни амалга оширишга ҳаракат қилишди, лекин бу ҳаракатлар кўп ҳолларда самарасизбўлганлиги тарихимиздан яхши маълум. Фақатгина, 1989 йилда ўзбек зиёли қатлами она тилимизни ёқлаб овоз берганлари туфайли миллатимиз она тили мақомини, ўзбек тили мақомини қайта тиклади.

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Олий Кенгашининг XII сессиясида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”гиҚонуни қабул қилинди. Бу Қонун мустақилликарафасида турган давлатимиз ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб тарихга кирди.Унга кўра тилимизга “давлат тили” мақоми берилди. 1990 йил 19 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Кенгашининг 101-сонли қарори билан ушбу Қонунни амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланди. Давлат Дастурида“Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун-21 октябрь ҳар йили юртимизда“Тил байрами”сифатида нишонланиши белгилаб қўйилди.

Биринчи қабул қилинган Қонун 30-моддадан иборат бўлиб, аввал ўзбек тилининг қадр-қимматини, ҳуқуқини, ўрнини тиклаш учун хизмат қилди.Қонуннинг 1-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили- ўзбек тилидир” деб кўрсатиб қўйилди.

Ўзбек тилининг тараққиёти ва истиқболи тўғрисида ғамхўрлик қилиниб,бир қанча қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасинингбарча корхона, муассаса, ташкилотларида иш давлат тилида олиб бориладиган бўлди, бу эса халқимиз учун енгилликлар яратди.

Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар давлат тилида ўқитила бошланди.

Республика миқёсидаги энг йирик анжуманлардан кичик йиғилишларгачадавлат тилида олиб бориладидеб кўрсатилиши ўзбек тилининг салоҳиятини янада оширди.

1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Давлат суверенитети” ҳақидаги Iбобининг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир” деб белгилаб қўйилди.

Давр тақозоси билан“Давлат тили ҳақида”гиҚонунга ҳам айрим ўзгаришлар киритилди ва 1995 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда“Давлат тили ҳақида”гиҚонуни эълон қилинди. Бу Қонун 24 моддадан иборат бўлиб,бу билан давлат тилига доир ижтимоий, маънавий тараққиёт талаблари, она тилимизни янада ривожлантириш вазифалари ўзининг мукаммал ҳуқуқий асосига эга бўлди.

Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгиларидан бири бу тил экан, ҳар бир инсон ўз тилини билиши,  уни  улуғлаши лозим. Қачонки биз тилни ҳурмат қилсак, унинг қадрига етсак, ундан фақат манфаат оламиз, ён атрофдагиларга ҳурматимиз бўлади.  Шундагина тилнинг, миллатнинг қадри ва обруйи, нуфузи ошади.

Сабоҳат Абдураҳмонова,

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси раҳбари,

вилоят Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар