Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ФОТОРЕПОРТАЖ: “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

ФОТОРЕПОРТАЖ: “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

21 октябрь 2020 йил
53
0

Бугун 21 октябрь. 1989 йилнинг ушбу кунида ўзбек тилимизга давлат тили мақоми берилиб, ота-боболаримизнинг азалий орзуларидан бири ушалди ва бу истиқлол йўлидаги дадил қадамлардан бири бўлди.

Мана бир неча йилдирки бу кунни юртимизда байрам сифатида кенг нишонлаб келамиз.

Бугун ҳам ушбу сана муносабати билан Янгиобод туман касб-ҳунар мактаби, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман маданият бўлими ва ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорликда "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ёш шоирлар, тилшунослар, туман маданият бўлими санъаткорлари, ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Дастлаб касб-ҳунар мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича деректор ўринбосари Ш.Қосимов тадбирни очиб берди ва йиғилганларни ушбу байрам билан самимий табриклади.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С. Абдураҳмонова ҳам сўз олиб, Она тилимизни давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини янада  кучайтириш, уни фақатгина расмий тил сифатида эмас, балки, миллий маданиятимиз, маънавиятимиз тимсоли  сифатида янада бойитиш ҳамда софлигини сақлашда барчамиз бирдек масъул эканимизни таъкидлаб ўтди.

Шоир ва ёш санъаткорлар томонидан она тилимизни тараннум  этувчи шеърлар ва куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол ёшлар ҳамда ўқувчилар ўртасида ташкил этилган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари тадбир ташкилотчилари томонидан томонидан муносиб тақдирландилар.

 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар