Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ФОТОРЕПОРТАЖ: Янгиободда ўтказилган сессияда озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари муҳокама этилди

ФОТОРЕПОРТАЖ: Янгиободда ўтказилган сессияда озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари муҳокама этилди

23 октябрь 2020 йил
292
0

Бугун - 23 октябрь куни Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар етакчилари, секторлар, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими Икром Матиев олиб борди ва  мазкур сессия ишида депутатлар томонидан тўртта масала кўриб чиқилди.

Дастлаб, сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокими И.Матиев сўзга чиқиб, туманда озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берди.

Хусусан, туманда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ҳамда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2018-2020 йилларда тижорат банклари томонидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш мақсадида барча йўналишларда (лойиҳалар, оилавий тадбиркорлик ва бошқа жамғармалар) 32.7 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Яратилган шарт-шароитлар натижасида 2019 йилда туманда 5,2 минг тонна гўшт, 35,0 минг тонна сут, 1,9 минг тонна картошка, 12,0 минг тонна сабзавот, 3,4 минг тонна полиз, 2,7 минг тонна мева, 4,4 млн.дона тухум, 100 тонна асал маҳсулотлари етиштирилди.

Санитария меъёрларига асосан туман аҳолиси истеъмоли учун 2020-21 йил қиш баҳор ойлари учун жами 744 тонна картошка, 95 тонна пиёз, 277 тонна сабзи, 138 тонна гуруч, 1150 тонна ун маҳсулотлари, 396 тонна мол ва қўй гўшти, 209 тонна парранда гўшти, 155 тонна шакар, 128 тонна ўсимлик ёғи, 2,9 млн дона тухум талаб этилади.

Шу сабабли туман аҳолиси учун хонадонлар кесимида захираларни шаклантириш зарур.

Таҳлиллар натижасида тумандаги корхона ва ташкилотларда 2400 га яқин ишчи ва ходимлар меҳнат  қилиши маълум бўлди. Уларнинг хонадонида ўртача 5 нафардан фуқаро бор деб заҳира қиладиган бўлсак, туман буйича қарийб 12,0 минг фуқаро учун  заҳира шакллантириш имкони яратилади.

Натижада аҳоли хонадонларида 322,0 тонна картошка, 200 тонна пиёз, 157 тонна сабзи, 43 тонна гурунч заҳирасини яратиш мумкин.

Худди шундай бошқа аҳоли хонадонларида заҳираларни шакллантириш учун ишлар шу тартибда ташкил қилинса,  қиш баҳор мавсумида  нархлар барқарорлиги ва маҳсулотлар узлуксизлиги тўлиқ таъминланади.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман молия бўлими мудири ўринбосари Д.Тўрақулов туман  маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9-ойлик ижроси тўғрисида ахборот берди.

Маърузачи шу йилнинг тўққиз ойи давомида туман маҳаллий бюджетининг ҳар бир соҳа бўйича харажатлар кўрсаткичлари ва амалга оширилган даромадларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, сессия кун тартибидаги навбатдаги масала - туман хокимлиги заҳира ер майдонлари, ҳамда инвесторларга боғ-токзорлар барпо этиш учун ажратиган ер майдонларининг 2020-21 йилларда ўзлаштирилмайдиган қисмларида “Саховат ва кўмак” жамғармаси билан шартнома асосида бошоқли дон  экинлари экиш тўғрисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси С.Абдуғаффоровнинг маърузаси тингланди.

У ўз маърузасида коронавирус пандемияси даврида кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож оилаларни қуллаб-қуватлаш,уларнинг даромадини ошириш, бандлигини таъминлаш, мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Хусусан, мазкур йўналишни мувофиқлаштириш ва янада оммалаштириш  мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, мехр-саховат, оқибат ва химмат каби юксак фазилатларни  инобатга олган холда “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакатини йулга қўйиш  ташаббусини илгари сурилди.

Ўтган давр мобайнида “Саховат ва кўмак” жамғармаси, маҳаллий бюджетмаблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан “Темир дафтар”га киритилган мухтож оилаларга 800,0 млн сўмга яқин  моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек Президентимиз томонидан 2020 йил 8 октябр куни ўтказилган селектр йиғилишида “аёллар” ва “ёшлар” дафтарини ташкил этиш, уларнинг махсус жамғармасини ташкил этиш, 17 октябр куни ўтказилган йиғилишда “Озиқ овқат хавфсизлиги” жамғармасини ташкил этиш топшириғи берилди.

Топшириқдан келиб  туманда учта махсус жамғармалар ташкил этилди.

Жамғармалар маблағини шакллантириш манбаи этиб маҳаллий бюджет маблағлари ва бошқа таъқиқланмаган манбалардан тушадиган маблағлар белгиланди.

Жамғармаларга маблағ тўплаш учун қўшимча манбаларни ташкил этиш мақсадида туман аҳолисидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида Халқ депутатлари туман Кенгашига туман хокимлиги заҳира ер майдонлари, ҳамда йирик инвесторларга боғ-токзорлар барпо этиш учун ажратиган ерларнинг 2020-2021 йилларда ўзлаштирилмайдиган қисмларида “Саховат ва кўмак” жамғармаси билан шартнома асосида бошоқли дон экинлари экиш таклифи киритилди. Мазкур масала юзасидан депутатлар ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала - "Фахрий мураббий" ордени билан мукофотлашга тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш юзасидан туман танлов комиссияси раиси И.Эшқулов сўз олиб, мазкур орденга тавсия этилган номзодларни таништириб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, улар томонидан тегишли таклиф ва фикрлар билдириб ўтилди.

Шундан сўнг сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар