Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда бир гуруҳ фаолларга "Меҳр-саҳоват" кўкрак нишони топширилди (ВИДЕО)

Янгиободда бир гуруҳ фаолларга "Меҳр-саҳоват" кўкрак нишони топширилди (ВИДЕО)

05 ноябрь 2020 йил
597
0

Оғир ва синовли дамларда атрофдагиларни қўллаб-қувватлаш ва беғараз кўмак кўрсатиш - халқимизнинг энг олийжаноб фазилатларидан биридир. Халқ бошига тушган оғир кунларда фидоийлик ва жонкуярликни намоён қилиб, беғараз кўмак ва ёрдамини аямаган юртдошларимиз албатта юксак эътирофга лойиқдир.

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни “Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони асосида  «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган эди. 

Аввал хабар қилганимиздек, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ туманимиз фаоллари манашундай кўкрак нишонлари топширилган эди.

Бугун ҳам тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган маросимда туманда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида жонкуярлик ва фидоийлик кўрсатиб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни билан кўпчиликка намуна бўлаётган яна бир гуруҳ Янгиободликларга "Меҳр-саҳоват" кўкрак нишони топширилди.

Мукофотларни туман ҳокими И.Матиев ўз эгаларига топширар экан, жамиятимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигига бефарқ бўлмаган мукофот эгаларини яна бир бор табриклаб, келгуси ишларига омадлар тилади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар