Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

Янгиобод туманининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

23 ноябрь 2020 йил
291
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли қарори ва 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4723-сонли қарори тасдиқланди.

Давлат статистикасининг мақсади - ижтимоий-иқтисодий ходисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, статистика ахборотларни такомиллаштириш, иқтисодий таҳлилларни янада чуқурлаштириш ҳамда жаҳон андозаларига мос халқаро стандартлар асосида фаолият олиб боришдан иборатдир. Бинобарин,  бу соҳа ривожига юртимизда алоҳида эътибор қаратилиб, унинг қонунчилик асослари такомиллашиб келинмоқда. Бу қарорлар келажакда статистика соҳасини ривожлантиришни ҳамда жаҳон андозаларига мос келишини таъминлайди. Ушбу қарорни бажаришда туман статистика бўлими ҳодимлари ҳам муҳим ишларни амалга ошириб келмоқдалар.
2020 йилликдаги туманимиз кўрсатгичлари сарҳисоб қилинди. Унга кўра 2019 йилнинг январь- сентябрь ойларига нисбатан саноат маҳсулотлари 63.2 млрд сўм 102.8 фоиз, Ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 63. млрд сўм 108.1 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  303.8 млрд сўм 100.1 фоиз, асосий капиталга киритилган инвестициялар 56.5 млрд сўм 105.5 фоиз, қурилиш пудрат ишлари 56.1 млрд сўм 101.7 фоиз, улгуржи ва чакана савдо товарлар айланмаси 61.9 млрд сўм 100.8 фоиз, фоизга бажарилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадида 2016 йил 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон ижроси юзасидан ҳукуматимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланганлиги сабабли бугунги кунда барча соҳаларда кўрсатгичларни ўсиши кузатилмоқда.

Жумладан, корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, туманда 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони –  395 тани ташкил қилмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 98 та (24,8 фоизи), саноат 63 та (15,9 фоизи), қишлоқ, ўрмон ҳамда балиқчилик хўжалиги 131 та (33,2 фоизи), қурилиш 46 та (11,6 фоизи) ва 57 такорхоналар  бошқа соҳаларига тўғри келади.

Туманда  2020 йилнинг 1октябрь ҳолатига жами – 22 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан – 11 тага, фаолият кўрсатаётганлари эса – 22 тани ташкил этиб, 11 тага кўпайгани кузатилган.

 Ушбу Фармон ҳар бир соҳанинг ривожланишига хизмат қилиб, қулай имкониятлар эшигини очмоқда.

Б.М.Муқумов

Янгиобод тумани статистика бўлими етакчи мутахасисси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар