Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик бир гуруҳ ёшлар билан Жиззахдаги IT Park минтақавий филиалига экскурсия уюштирилди

Янгиободлик бир гуруҳ ёшлар билан Жиззахдаги IT Park минтақавий филиалига экскурсия уюштирилди

25 ноябрь 2020 йил
827
0

Янгиободлик бир гуруҳ IT соҳасига қизиқувчи ишсиз ёшлар туман ҳокими бошчилигида Жиззах шаҳридаги IT Park минтақавий филиали билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.

Экскурсия давомида ёшлар бу ерда IT соҳасидаги янгиликлар, яратилган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, марказдаги ПE «АЛИТEЧ WЭБСИТE СОЛУТИОНС» — веб-сайтларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар, МЧЖ «ИНCЛУДE»— С-Зоне—талабаларни камера ёрдамида текшириш, соғлиқни сақлаш тизимларини автоматлаштириш - Медcаш, «УЗТАН МEДИА» ХК—доменни рўйхатдан ўтказиш хизматлари, шунингдек веб-сайтларни жойлаштириш, ПE «МЙ WАЙ ГРОУП»—юкларни етказиб бериш учун «МЙ ГРУЗ» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизимлари билан ҳам танишиб, ёшлар янги-янги таассуротларга эга бўлдилар.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг 11 ноябрь куни мазкур IT Park минтақавий филиали очилган эди. Бу республикамизда режалаштирилган 14 та филиалнинг тўртинчиси ҳисобланади. 

Филиал 24/7 режимда фаолият юритиб, у ерда чет эллик шериклар ва турли компаниялар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилади. Бундан ташқари, IT Parkнинг Жиззах ҳудудида IT-марказ ҳам очилди, бу исталган кишига IT соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини беради: компьютер саводхонлиги, дастурлаш, Web-дизайн, график дизайн, мобил робототехника, киберспорт турлари, IT-инглиз тили ва бошқалар. IT Parkнинг Жиззах филиалига ўқув хоналари ва киберспорт синфлари учун 43 та компьютер тўплами берилди, 43 ўқувчига мўлжалланган 3 та замонавий ўқув хоналари яратилди. Бу ерда йил давомида 500 га яқин талаба таълим олиши мумкин.

Экскурсия чоғида ёшларни янада қувонтирган нарса шу бўлдики, туман ҳокими томонидан тез кунда Янгиободда ҳам ушбу марказнинг филиали очилиши айтилди. Шунингдек, декабрь ойидан бошлаб Янгиободлик ёш дастурчиларни ҳам ушбу марказда ўқитишга келишиб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар