Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Касб-ҳунар мактабида юртимиз байроғи қабул қилинган санага бағишланган тадбир ўтказилди

Касб-ҳунар мактабида юртимиз байроғи қабул қилинган санага бағишланган тадбир ўтказилди

17 ноябрь 2020 йил
561
0

18 ноябрь- Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Янгиобод туман касб-ҳунар мактабида "Ватанимиз байроғи-фахримиз, ғуруримиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Мактаб маъмурияти, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда  туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ўқувчи ёшлар давлат байроғимиз тўғрисида кенгроқ маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбирда сўз олган Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари С.Абдураҳмонова юртимиз байроғи истиқлолимиз, миллий ўзлигимиз рамзи экани ҳамда унинг яратилиш тарихи ҳақида тушунтириб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Адлия бўлими бошлиғи ўринбосари Ж.Абдухолиқов "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида "Ватанимиз байроғи-фахримиз, ғуруримиз" мавзусида ўтказилган иншолар кўрик танлови ва расмлар кўрик танлови ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

Тадбир сўнгида ўқувчилар томонидан мавзу доирасида тайёрланган маданий дастур иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар