Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда Бош қомусимиз қабул қилинган кунга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди (Фото)

Янгиободда Бош қомусимиз қабул қилинган кунга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди (Фото)

07 декабрь 2020 йил
891
0

Халқимизнинг барча хоҳиш-иродаси ва ҳуқуқларини ўзида мужассам этган бош қомусимиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз асоси, халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб, юртимизда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Мана 28 йилдирки, халқимиз ҳаётида том маънода тарихий сана бўлган 8-декабрни юртимизда катта байрам сифатида нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.  

Бугун Янгиобод туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан аҳоли ва кенг жамоатчилик иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Янгиобод тумани ҳокими И.Матиев иштирок этди ва Бош қомусимиз қабул қилинган кун билан барчани самимий табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз иродаси ва маданиятини ўзида акс эттирувчи мустақил ўзбек давлати ва жамиятининг асосий қонуни эканини, бугунги кунда Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойиллар асосида аҳоли турмуш даражаси ўсиб, юртимиз қиёфаси, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни бутунлай ўзгариб бораётгани барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди дея таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ж.Абдухолиқов сўз олиб, Конституциямизнинг яратилиш тарихи ҳамда унинг мустақил давлатчилигимиздаги аҳамияти ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир давомида шоирлар ва ёш санъаткорлар томонидан ватанпарварликни мадҳ этувчи шэърлар ва куй-қўшиқлар янгради.

Шунингдек, туман маданият бўлими хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганлар ҳукмига ҳавола этилиб, барчага кўтаринки кайфият улашди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар