Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманидаги Президент Халқ қабулхонаси фаолиятига назар

Янгиобод туманидаги Президент Халқ қабулхонаси фаолиятига назар

15 декабрь 2020 йил
427
0

Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришлар замирида юрт тинчлиги, халқимиз манфаати ва фаровонлигини таъминлаш мақсади ётади. Шу мақсадни рўёбга чиқариш учун юртимизда етарлича қонуний асослар яратилиб, кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригида ҳам “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган конституциявий норма асосида мамлакатимизда халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қиладиган самарали ва барқарор тизим шаклланмоқда, дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спекири Нурдинжон Исмоилов Халқ сўзи газетасида “Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг, уларга муносабат билдиришнинг мутлақо янги ва самарали тизиими яратилиб, уларни давлат органлари томонидан кўриб чиқиш амалиёти тубдан ўзгарди. Ўзбекситон республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари мазкур тизимнинг марказий бўғинига айланди. Ушбу янги тизимлар ўз навбатида давлат органларининг халқ томонидан кўтарилаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш борасидаги масъулиятини кучайтириш ва пировард натижада муҳим конституциявий нормани ҳаракатга келтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда” дея Халқ қабулхоналари фаолиятига оид ўз фикрларини билдирди.

Бу тамойилнинг амалдаги ижросини Ўзҳбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги Халқ қабулхонаси фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

Туман Халқ қабулхонаси ҳудуддаги барча давлат ташкилотлари, фуқаролар муаммолари билан ишлайдиган раҳбарлар, бошқарув органлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айниқса секторлар, туман ҳокимлиги, давлат идоралари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бу ҳамкорлик туман Халқ қабулхонасига умид билан мурожаат қилиб келган ҳар бир фуқаронинг муаммосига ечим топишни тез ва самарали ҳал этиш имконини бермоқда. Ҳар бир мурожаат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан қабул қилинган қонунларда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, фуқарога ўз вақтида жавоб берилиши таъминланмоқда.

Одамларнинг эҳтиёж ва мумаммоларини ҳал этиш жараёнида Ҳалқ қабулхоналарининг иш услублари такомиллашиб бормоқда. Эндиликда Халқ қабулхонаси фаолиятида фақат идорада ўтириб фақароларни қабул қилиш эмас, жойларга чиқиб сайёр қабулларни ташкил этиш, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда иштирок этиш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда иштирок этиш амалиёти кенг ўрин олмоқда. Бу жараёнда ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўмаклашишга, уларниг муаммоларини ҳал этишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида туман Халқ қабулхонасига 310 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 209 таси ижобий ҳал этилди. 101 тасига тегишлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жорий йилнинг 11 ойи  давомида 118 марта аҳоли ва ёшлар билан “Сектор раҳбарлари ва ёшлар”, “Ҳоким ва ёшлар” каби мавзуларда учрашувлар ва сайёр қабуллар ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда жами 445 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 252 таси ижобий ҳал этилди.

Аммо эришилган натижалар билан мақтаниш эмас, келгусидаги фаолиятимиз режаларини ҳам тузиш учун муҳимдир. Юртбошимизнинг Конституциямизнинг 28 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида келгусида “Янги Ўзбекистон” тушунчаси ва шу ном остида дунёга янада танилаётган давлатимиз ва унинг янада ривожланиши учун олдинда бажарилиши лозим бўлган энг муҳим ишларни беш йўналишда келтириб ўтди.

Бу йўналишда, албатта, Халқ қабулхоналарининг зиммасида катта масъулият турибди. Эндиликда биз ҳам бу вазифаларининг бажарилишини таъминлашда фуқаро ва давлат ўртасида адолатли, тезкор ва ишончли тизимга айланмоғимиз зарур.  

Улуғбек Хидиров,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар