Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

Янгиободда “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

23 декабрь 2020 йил
229
0

Хабарингиз бор, шу йилнинг 15 декабридан янги йилнинг 15 январига қадар юртимизда ватанпарварлик ойлиги эълон қилинган.

Шу муносабат билан Янгиобод тумани марказий ўйингоҳида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм, Янгиобод тумани ҳокимлиги, Зомин тумани мудофа бўлими ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда тумандаги касб-ҳунар мактаби ҳамда умумтаълим мактабларнинг ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов тадбирни очиб берар экан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи ушбу тадбирни ташкил этган ҳамкор ташкилотларга миннатдорчилик билдириб, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш ҳамда ёшларда мамлакатимиз келажаги учун фуқаролик маъсулиятини оширишда бу каби тадбирларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.

Тадбирда Жиззах вилоят Қуролли кучлари Фахрийлар кенгаши раиси подполковник У.Аллаёров ҳам сўз олиб, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишга қодир миллий армиямиз шаклланганлиги, бугунги кунда ҳарбий соҳага қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида ёшларга тушунчалар берди.

Шундан сўнг ҳарбий оркестр томонидан қалбларда фахр-ифтихор ва жўшқин қайфият улашувчи куй-қўшиқлар ижро этилиб, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир доирасида ёшлар ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан таништирилиб, ҳарбийлар ҳаётига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

 Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар