Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида «Ёш китобхон» танловига старт берилди!

Янгиобод туманида «Ёш китобхон» танловига старт берилди!

23 декабрь 2020 йил
313
0

Танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этади. Айнан бугун тумандаги 19 та таълим муассасаларида тахсил олаётган  10-14 ёш тоифасидаги ёшлар танловнинг саралаш босқичида иштирок этишни бошлашди. 

Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда танлов ўтказиладиган жойлар компьютер ва интернет тармоғи билан таъминланиб, ёшлар учун барча шароитлар яратилди. 

Танлов шартига кўра 23 декабрда 10-14 ёш тоифаси, 24 декабрда 14-18 ёш тоифаси ва 25 декабрда 18-30 ёш тоифаларида саралаш бўлиб ўтади. «ЁШ КИТОБХОН» китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган устувор вазифаларни изчил амалга оширишга йўналтирилган. Барча иштирок этадиган ёшларимизга омад тилаб қоламиз! 
Китоб ўқи, ғолиб бўл ва қўлингни тут! «Спарк» калитини берамиз!

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги

Янгиобод туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар