Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Истиқлолнинг ўттиз йиллик байрами ҳар қачонгидан кўтаринки руҳда, юқори савияда нишонланади

Истиқлолнинг ўттиз йиллик байрами ҳар қачонгидан кўтаринки руҳда, юқори савияда нишонланади

24 декабрь 2020 йил
115
0

Ҳар бир давлатнинг ўз миллий байрамлари, муҳим тарихий саналари бўлади. Мустақиллик нишонланадиган кун уларнинг ичида энг азизи, энг улуғидир. Чунки бу айём бутун халқнинг тақдири, юртнинг бугуни, эртаси, келажаги билан боғлиқ.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини ўқир эканман, хаёлимдан кўп хотиралар ўтди. Бугун юртимизда бўлаётган ўзгаришларни бирин-кетин кўз олдимга келтириб, кўнглим бир олам қувончга тўлди. Қарийб 30 йилдирки, халқимизнинг тарихий орзу-ҳаваслари, режалари рўёбга чиқмоқда, ютуқлари кўзга кўринмоқда, дунёга бўй чўзмоқда.

Қарорда эришилган ютуқлар муфассал кўрсатиб ўтилган. Ҳозир қайси соҳани олиб қарамайлик, ҳар бирида янгича ёндашув, янгича муносабатларни кўрамиз. Юртимизда фаол инвестиция сиёсати юритилмоқда, замонавий корхоналар барпо этилмоқда, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантириш, барча соҳа ва тармоқларда инновация, илм-фан ютуқлари, янгича ва ижодий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Қишлоқ хўжалигида замонавий, истиқболли тармоқларга асос солиш, кластер тизимини йўлга қўйиш, фермер хўжаликларининг натижадорлигини кучайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам янгиланиш нафаси, бунёдкорлик руҳи олиб кирилмоқда. Одамларнинг фикри, дунёқараши ўзгармоқда, қишлоқда турмуш маданияти ошиб бормоқда. Булар баландпарвоз гаплар эмас, балки реал воқеликдир.

Ҳар йили Президентимизнинг давлат мустақиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарорида эълон қилинадиган шиорлар инсонни жуда қувонтиради. Бу шиорлар юрак-юрагимизга сингиб кетган сўзлардан тузилади. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик тантаналари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”, деган бош ғоя нишонланадиган бўлди. Бу сўзларнинг ҳар бирини чуқур ҳис этиб, алоҳида таҳлил қилмоғимиз лозим.

Ўзбекистон аталмиш буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу шиор ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади.

Қарорда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги босиб ўтган ривожланиш йўлимизни сарҳисоб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш орқали олдимизда турган устувор вазифа – Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври учун пойдевор яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришда ғоят муҳим аҳамият касб этади. 

Ҳақиқаттан ҳам, барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг моҳияти ва аҳамияти, халқимизнинг фидокорона меҳнати, эзгу орзу-интилишларини фарзандларимизга тушунтириш, тарғибот қилиш унинг шукуҳини янада оширади, деб ўйлайман.

Давлатимиз раҳбари қароридан кўриниб турибдики, Истиқлолнинг ўттиз йиллик байрами ҳар қачонгидан кўтаринки руҳда, юқори савияда нишонланади. Байрам тадбирларида ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиб, ўзининг ватанпарварлиги, ёш авлодга ғамхўрлиги билан намуна кўрсатиши, байрам руҳиятига ўз ҳиссаси ва қалбини қўшиши зарур. Зеро, Ватан мустақиллиги дунёдаги энг тотли байрамдир.

Муқаддас ЎРОЗАЛИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар