Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилмоқда

Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилмоқда

24 декабрь 2020 йил
571
0

“Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси 2020 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида мақулланди.

Мазкур қонун билан жорий этилиши назарда тутилаётган ўзгаришларга кўра, келгусида жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институтини янада такомиллаштириш, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципига риоя этилишини таъминлаш;

ЖПКнинг 415, 415-1, 416, 417-моддаларига суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят процессуал қонун нормаларининг жиддий бузилишларини бартараф этиш мақсадида, шунингдек жиноий жавобгарликка жалб этилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда суднинг ҳаракатларига тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

ЖПК 55-бобининг мазмуни тегишинча 55-1-бобга (Биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят қилиш), 55-2-бобга (Апелляция инстанцияси судида иш юритиш) ва 56-бобга (Суднинг ҳукми ва ажрими устидан кассация тартибида шикоят бериш) ўтказилаётганлиги муносабати билан уни чиқариб ташлаш;

ЖПК 55-1-бобининг 497-1–497-12-моддаларига биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш тартиби, муддатларини, апелляция шикоятига (протестга), уни тўлдириш ва қайтариб олишга қўйиладиган талабларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

– ЖПКни апелляция инстанциясида иш юритиш тартибини тартибга солувчи янги 55-2-боб билан тўлдириш. Хусусан, 497-13 – 497-37-моддалар билан тўлдириб, уларда:суд мажлисинингпредмети, муддатлари, тарафларнинг иштирок этишига, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш тартибига, суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларига, апелляция инстанцияси суди ҳуқуқларининг чегарасига нисбатан аниқ тушунтиришлар берилган. Апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинадиган қуйидаги қарорларга, янги ваколатларбилан тўлдиришга тааллуқли аниқ тушунтиришлар берилган:ҳукмни бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги; айблов ҳукмини бекор қилиш тўғрисидаги ва ишни прокурорга қайтариш ҳақидаги;биринчи инстанция судининг ҳукмини, ажримини янги суд ҳал қилув қарорини (ҳукмини) чиқарган ҳолда бекор қилиш тўғрисидаги; апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақидаги. Бундан ташқари биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоятни (протестни) кўриб чиқиш тартиби белгиланган;

– суднинг ҳукми ва ажрими устидан кассация тартибида шикояти беришни тартибга солиш учунЖПКнинг 56-бобига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Хусусан, ЖПКнинг 498–504-моддалари суднинг қарорларига тааллуқли аниқлаштиришлар билан тўлдирилди, ушбу қарорлар қайта кўрилиши мумкин, ҳукмлар ва ажримларни қайта кўриш асослари, жиноят процесси иштирокчиларининг суд ҳукми, ажрими устидан шикоят бериш ҳуқуқлари, шикоят (протест) бериш тартиби ва муддатлари, шунингдек кассация шикоятининг (протестнинг) мазмунига тааллуқли талаблар аниқлаштирилди;

– ЖПКнинг 56-1-бобини кассация инстанцияси судида иш юритиш қоидаларини белгиловчи қўшимчалар киритиш. ЖПКнинг 505–509-15-моддаларида шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилишини инобатга олган ҳолда кассация инстанцияси судида иш юритиш тартибга солинган.Кассация инстанцияси судининг ваколатлари муддатлари, Олий суд судьялари ва Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан қабул қилинадиган процессуал ҳужжатларнинг – ажримларнинг шаклига, мазмунига қўйиладиган талаблар белгиланган. Бундан ташқари ишларни кассация инстанцияси судида қайта кўриш ҳоллари, тартиби белгиланган;

– назорат тартибида иш юритиш институти тугатилганлиги муносабати билан ЖПКнинг 57-бобини чиқариб ташлаш;

– ЖПКнинг 571-бобига янги очилган ҳолатлар туфайли жиноят иши бўйича иш юритишни қайтадан бошлашнинг аниқ қоидалари белгиловчи қўшимчалар киритиш. Суд қарорларини қайта кўриш тартиби билан бевосита боғлиқ бўлган мазкур институтни такомиллаштириш мақсадида ЖПКнинг 522–528-моддаларига қатор янгиликлар киритилган, уларга кўра: ушбу ҳуқуқни илгари назарда тутилганидек нафақат прокурор, балки жиноят процессининг бошқа иштирокчилари ҳам амалга ошириши мумкин; янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги илтимосни ёки хабарни кўриб чиқиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади;

– ЖПКнинг 530, 531-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, уларга биноан суд қарорларининг қонуний кучга кириши ва ижро этилиши тартибини аниқлаштиришимконияти яратилади.

Қонун лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида МДҲ ва узоқ хориж мамлакатларининг (Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Германия, Франция, Латвия, Венгрия, Италия, Япония, Канада, Корея Республикаси, Украина, Грузия, Польша, Чехия) жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш масаласини тартибга солиш соҳасидаги халқаро тажрибаси ўрганилган.

Бу эса, фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятини берадиган тарзда суд қарорларини қайта кўриш тартибини бирлаштиришга, жамиятнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, шунингдек халқаро стандартлар нормаларини миллий қонунчиликка иплементация қилишга, суд мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқаро рейтингларда мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади.

Д.Эшматов,

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди судьяси,

И.Карабаев,

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар