Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда “Jeet kune do” спорти бўйича ўтказилган вилоят биринчилигида 10 нафар ёшларимиз фахрли натижаларга эришдилар (Видео)

Янгиободда “Jeet kune do” спорти бўйича ўтказилган вилоят биринчилигида 10 нафар ёшларимиз фахрли натижаларга эришдилар (Видео)

27 декабрь 2020 йил
778
0

Сўнги йилларда туманимизда ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилаётган шароитлар, уларни спорт соҳасидаги иқтидор ва имкониятларини ҳаётга тадбиқ этишлари йўлида кўрсатилаётган эътибор ва олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун спортчиларимиз республика ва халқаро даражадаги спорт мусобоқаларида юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.   

Шу йилнинг 6 декабрь куни Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғида спортнинг “Jeet kune do” туриб бўйича ўтказилган вилоят биринчилигида ҳам спорт мураббийи, спортнинг “Jeet kune do” тури бўйича жаҳон чемпиони Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган бир қатор спортчи ёшларимиз фахрли натижаларга эришдилар.

“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида ташкил этилган мазкур мусобақада Гулистон шаҳри, Жиззах шаҳри, Арнасой, Пахтакор, Зомин ва Ховос туманларидан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган мусобақада Янгиободлик спортчиларнинг 7 нафари – Отақулов Шоҳжаҳон, Хазратқулов Шамшодбек, Худоёров Жавоҳир, Алимқулов Рамазон, Нематуллаев Шахобиддин, Анорқулов Озодбек, Абдухалилова Умида ҳамда Ахатқулова Зулфиялар фахрли 1 ўринни, Эшонбобоев Бахриддин, Носиров Муҳаммадсодиқ ҳамда Акбаралиев Беҳруз фахрли 3 ўринни қўлга киритдилар.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлари вилоят “Jeet kune do” федерацияси ва ҳамкорлар томонидан, медал, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар