Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Президент фармони билан Баракатулла Назарқуловга берилган "Меҳнат шуҳрати" орденини вилоят ҳокими Эргаш Салиев тантанали тарзда ўз эгасига топширди

Президент фармони билан Баракатулла Назарқуловга берилган "Меҳнат шуҳрати" орденини вилоят ҳокими Эргаш Салиев тантанали тарзда ўз эгасига топширди

29 декабрь 2020 йил
477
0

Жиззахда Президентимиз фармони билан жорий йилда давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ юртдошларимизга ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иқтисодиёт, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш, илм-фан, таълим, тиббиёт соҳалари фидойилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбий хизматчиларга, ёшларга “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Соғлом авлод учун”, “Дўстлик” орденлари, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун”, “Шуҳрат” медали, “Мард ўғлон” давлат мукофотларини топширди.

Шу қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ туманимиз ривожи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги муносиб хизматлари учун "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган Янгиобод туманидаги "Ҳавотоғ" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Баракатулло Назарқулов ҳам вилоят ҳокимидан мазкур мукофотни тантанали тарзда қабул қилиб олди. 

Вилоят ҳокими давлатимизнинг ушбу мукофотлари пандемия туфайли барча соҳада юзага келган қийинчиликларга қарамай фидокорона меҳнат қилган кишилар, айниқса ўз ҳаёти ва соғлигини хатарга қўйиб инфекцияга қарши курашган кишиларнинг меҳнатига муносиб баҳо эканлигини таъкидлаб ўтди.

Коронавирус инфекциясига чалинганларни ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз жонини аямаган фидойи шифокорлардан бири Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ботир Ҳамроқулов вафотидан сўнг “Жасорат” медали билан тақдирланган эди. Тадбирда ушбу мукофот унинг оиласига топширилди.

Тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнати қадрланиб, давлат мукофотига муносиб кўрилгани учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. Ушбу мукофот Янги Ўзбекистонни барпо этишга янада кўпроқ ҳисса қўшишга рағбатлантиришни билдирди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар