Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Икром Синдарович Матиевнинг туман халқига Янги йил табриги

Янгиобод тумани ҳокими Икром Синдарович Матиевнинг туман халқига Янги йил табриги

31 декабрь 2020 йил
595
0

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Барчангизни эзгу ниятлар, ёруғ умидлар билан қарши олаётганимиз  янги 2021 йил билан самимий қутлайман. Янги йилда сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларимизга тинчлик, соғлик-омонлик ва хурсандчилик, тўкин-сочинлик ёр бўлишини, юртимиз тинч ва янада обод бўлиб равнақ топишини, барча-барча эзгу ниятларимиз ушалишини тилайман.

Поёнига етаётган 2020 йилда юртимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқлар кўп бўлди. Шу билан бирга, афсуски, бошимизга пандемиядек оғир ташвиш ва синовлар ҳам тушди. Лекин бу синовлар эл-юртимизни янада бирлаштирди. Мард халқимизнинг матонати туфайли биз бу синовларни ҳам енгиб ўтмоқдамиз ва Президентимиз таъкидлаганларидек, “Пандемия шароитида ишлашга ва яшашга ўргандик”.

Қадрли дўстлар!

2020 йилга юртимизда "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб ном берилган эди. Пандемия шароитига қарамасдан Давлат дастурига асосан халқимиз фаровонлигини таъминловчи кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. 

Жумладан, йил якуни билан туманимизда саноат маҳсулотлари 104,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 105,2 фоизга, пудрат ишлари 102,1 фоизга,  жами хизматларнинг ўсиш суръати 103,5 фоизга тенг бўлиб, барча йўналишларда ўсиш суъратлари  таъминланди.

Оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида жорий йилда жами 5,7 млрд сўмлик, шундан Оилавий тадбиркорлик йўналишида 2 млрд, Фермер ва дехқон хўжаликлари жамғармасидан 2,3 млрд, Ёшлар келажагимиз жамғармасидан 1,2 млрд сўм хамда бошқа жамғармалар хисобидан 200 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Барча соҳа ва тармоқлар доирасида 469 та янги иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар жами режалаштирилган 3 млн 260 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Шунингдек, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эхтиёжманд оилаларга жами 987,1 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Қадрли тумандошлар!

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Янги йил байрами олдидан Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасида 2020 йил якунлари атрофлича таҳлил этилди. Шу билан бирга 2021 йил учун устувор вазифалар белгилаб берилди. Мамлакатимизда "2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" — деб эълон қилинди!

2020 йил бутун дунёга кенг тарқалган коронавирус пандемияси туманимиз учун ҳам ўзига хос синов йили бўлди. Ер юзидаги глобал иқлим ўзгаришлари, минтақамиздаги экологик муаммолар, пандемия оқибатлари кўплаб жабҳаларда илгари кузатилмаган мураккаб вазиятларни келтириб чиқарди. Аммо ўтган йилимизда ҳар қандай қийин вазиятлар ва муаммоли ҳолатлар кузатилишига қарамасдан ҳурматли Юртбошимизнинг оқилона сиёсати ҳамда матонатли халқимизнинг сабр-тоқати билан барча қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтмоқдамиз.

Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида таъкидлаганидек, “Бугунги мураккаб шароитда, юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт... . Ҳеч шубҳасиз, ўз кучимиз ва имкониятларимизга бўлган ишонч бизни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек эзгу мақсад йўлида бирлаштириб, янада кучли ва мустаҳкам қилмоқда. Бу интилишлар улкан амалий ишларга айланиб, буюк халқ ҳаракати тобора кенгайиб бормоқда. Бундай қудратли сафда бўлишнинг ўзи катта бахт, катта шарафдир. Барчамизга ана шу улуғ сафда бошқаларга ибрат ва намуна бўлиш, жонажон Ватанимиз, азиз халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилиш насиб этсин!”

Азиз дўстлар, мана янги "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га ҳам қадам қўймоқдамиз, Янги йилда ҳам биз учун қадрли бўлган удумларимизга риоя қилайлик, барча пок қалбли инсонлардан, қариндош-уруғ, ака-ука, ёру биродарларимиздан ширин сўзимизни, яхшиликларимизни аямайлик. Бизнинг бу ҳаракатимиз улар қалбига, кайфиятига, соғлиғига ижобий таъсир кўрсатишини унутмайлик.           

Кириб келаётган Янги йилда юртимиздан, хонадонларимиздан файзу барака аримасин. Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизнинг турмуши янада фаровон бўлсин.

Янги 2021 йил барчамиз учун қутлуғ келсин!

Туман ҳокими Икром Матиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар