Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари туман Кенгашлари ваколатлари кенгайтирилди

Халқ депутатлари туман Кенгашлари ваколатлари кенгайтирилди

01 январь 2021 йил
1 028
0

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда шаҳарлар ва туманлар Кенгашлари:

– Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг прогнозларини маълумот учун қабул қилади;

– Қорақалпоғистон Республикасининг бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

– тегишли бюджетлардан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

– Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари – Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджет сўровини тузиш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини кўриб чиқадилар ҳамда тасдиқлайди.

Қонун 2020 йил 31 декабрдан кучга кирди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар