Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик шоир Бекназар Тошбоев Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди (Видео)

Янгиободлик шоир Бекназар Тошбоев Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди (Видео)

07 январь 2021 йил
914
0

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид раҳбарлигида бир гуруҳ ижодкорларнинг жиззахлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жиззах давлат педагогика институтининг маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда Президентимизнинг  Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифаларга эътибор қаратилди. Унда сўз олган устоз ижодкорлар ёш  авлоднинг  ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб  улғайиши учун давлатмиз томонидан  катта имкониятлар яратиб берилаётгани, уларнинг бадиий ижод билан шуғулланишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликни алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

— Давлатимиз раҳбарининг ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашга бераётган катта эътибори Ўзбекистон ёшлари форуимида яна бир намоён бўлди,  — деди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси  Сирожиддин Саййид  — Президентимизнинг ғамхўрлигига, даъватига, ишончимга ижодкор ёшларимиз муносиб эканлигини бугун Жиззахдаги учрашувда яна бир бор кўрдик. Бугун бадиий ижоднинг барча жанрларида ўз кучини синаб кўраётган иқтидорли, интилувчан, изланувчан ёшларимиз орасидан давримизнинг Ҳамид Олимжонлари, Зулфиялари етишиб чиқишига ишонамиз.

Учрашувда бир гурух жиззахлик ижодкорларга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзолик гувоҳномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шулар қаторида Янгиободлик шоир, бир нечта шеърий тўпламлар муаллифи Беказар Тошбоев ҳам Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиниб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййиддан аъзолик гувоҳномасини тантанали тарзда қабул қилиб олди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар