Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ФОТОРЕПОРТАЖ: Истеъдодли ёшлар иштирокида "Санъат ғунчалари" кўрик танлови бўлиб ўтди

ФОТОРЕПОРТАЖ: Истеъдодли ёшлар иштирокида "Санъат ғунчалари" кўрик танлови бўлиб ўтди

09 январь 2021 йил
1 181
0

Ёшларнинг маънавий савиясини юксалтириш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, санъат соҳасида ёшлар учун ижодий майдон яратиш мақсадида Янгиободлик иқтидорли ёшлар ўртасида "Санъат ғунчалари" кўрик танлови ўтказилди.

Янгиобод туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, ёшлар ишлари агентлиги ва халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган мазкур кўрик танловда 100 дан ортиқ ўқувчи ёшлар жалб этилди.

Туман халқ таълими бўлими шуъба мудири Элёр Мухторов тадбирни очиб берар экан, бугунги кунда юртимизда навқирон авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш ҳамда рағбатлантириш учун барча шарт-шароитлар мавжуд эканини айтиб ўтди.

Шунингдек, бугун бўлиб ўтаётган шу каби маданий-маърифий тадбирлар эса янги истеъдодларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда тумандаги барча таълим муассасалари ўқувчи ёшлари ҳамда маданият маркази тўгараги аъзолари томонидан куй-қўшиқлар ва бетакрор саҳна чиқишлари намойиш этилди.

Кўрик танлов доирасида ёш рассомлар томонидан ишланган расмлар кўргазмаси ҳам намойиш этилиб, ушбу санъат асарлари тадбирга ташриф буюрганлар кўнглида илиқ таассуротлар қолдирди.

Кўплаб янги истеъдодлар кашф этилган мазкур тадбир сўнгида кўрик-танловда фаол иштирок этган ёшлар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тиқдирландилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар