Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Қишлоқ қурилиш банк" Янгиобод филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

"Қишлоқ қурилиш банк" Янгиобод филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

18 февраль 2021 йил
561
0

Янгиобод тумани марказида АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Янгиобод филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев, Қишлоқ қурилиш банк бошқарув раиси ўринбосари К.Исмоилий, Марказий банк Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи С.Алишев ҳамда нуронийлар ва фаоллар иштирок этдилар. 

Маълумки, туманда “Обод марказ” лойиҳаси асосида олиб борилган кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари доирасида бир қатор замонавий архитектура лойиҳалари асосидаги ижтимоий соҳа объектлари бунёд этилди, эскирганлари эса қайтадан таъмирланди.

Олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли турмуш шароитлари кун сайин яхшиланиб, туманимиз маркази замонавий  ва  кўркам қиёфа  касб этиб бормоқда.

Бугун фойдаланишга топширилган Қишлоқ қурилиш банк Янгиобод филиалининг замонавий архитектурага асосланган ва  ҳамма учун қулай ҳудудда бунёд этилган янги биносидаги шароитлар мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш билан бирга, ходимларнинг иш самарадорлигини ҳам бирмунча оширишга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Янгиобод туманида дастлаб 2005 йилда 1 та банк филиали, яъни АТБ "Ғаллабанк" Янгиобод филиали ташкил этилиб, 2009 йилдан банк номи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Янгиобод филиали номига ўзгартирилган.

Ушбу янги бинода АТБ "Кишлок курилиш банк" Янгиобод филиали томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида халқаро пул ўтказмалари шахобчаси ҳам ташкил қилинган. Банк филиалининг эски биносида ушбу хизмат турлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли туман аҳолиси халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида бошқа туман ёки вилоятларга боришга мажбур бўлар эди.

Албатта, фуқароларимиз учун яратилаётган бу каби шароитлар, халқимизнинг оворагарчилигини олдини олиш билан бирга, уларнинг бугунги кунларидан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч туйғуларини янада оширишга хизмат қилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Янгиланаётган Янгиобод (фото)
29 август 2019, Четверг
Янгиланаётган Янгиобод (фото)
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар