Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик ёшларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди

Янгиободлик ёшларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди

25 февраль 2021 йил
625
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида Янгиобод туманидаги 25 нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ҳамда «Темир дафтари»га киритилган оила фарзандларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида дастлаб марҳум биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, сўнгра Бибихоним мақбараси ва Регистон майдонининг тарихи билан яқиндан танишилди. Сўнгра "Гўри Амир" мақбарасига йўл олиб, бу мақбарада аждодларимиздан кимлар ётибди, кимларнинг қабри бор ва уларнинг ким бўлганликлари ёшларга таништириб ўтилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавоблар олишди. Саёҳатдан бир олам завқ ва таассуротлар билан қайтган ёшлар ушбу саёҳатни ташкил этган ташкилотчиларга ўз миннатдарчиликларини билдиришди.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар