Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45

Фикр кучи

27 февраль 2021 йил
427
0

Бизнинг ўй-фикрларимиз жудаям кучли энергияга эгадир.

Биз фикрларимиз билан хоҳласак ҳаётимизни гўзаллаштирамиз ёки емириб борамиз.

Нимага дейсизми?

Ҳеч кузатганмисиз, доимо негатив фикрлайдиган ва ҳар нарсадан ёмонлик изловчи инсонлари бахт ва қувончга тўлганини?

Ҳамма нарсада яхшиликни ва ҳикматни кўрувчи инсонларда эса ҳаёт бир маромда сокин ва хотиржам ўтади.

Ишонмайсизми?
1 ҳафта мобайнида оғзингиздан чиқадиган салбий гапларни коғозга тушириб боринг ва ҳафта сўнгида бир ўқиб кўринг.
Энди қараб кўринг ўзингизнинг ҳаётингизга қанча зарар етказар экансиз.

Энди яна 1 ҳафта факат ижобий сўзларни ёзиб боринг ва охирида бу ёзганларингизни хам ўқиб кўринг. Ўқиган сари ўзингизда қандай ҳис туйғулар ўтаётганини кузатинг.

Шу 2 ҳафталик оддийгина тажрибада ҳаётингизга қандай энергия кириб келганини гувоҳи бўласиз.
Фикр – Меҳр, муҳаббат, яхшилик ва хотиржамлик билан банд бўлиши керак доимо.

Тинмай бахтлилигингиз ва омадлилигингиз ҳакида гапиринг.

Манба

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар