Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Президент Зулфия мукофоти совриндорларини тақдирлади. Улар орасида Янгиободлик Дилдора Имомова ҳам бор

Президент Зулфия мукофоти совриндорларини тақдирлади. Улар орасида Янгиободлик Дилдора Имомова ҳам бор

09 март 2021 йил
1 281
0

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкентдаги «Конгресс ҳолл»да президент Шавкат Мирзиёев иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат раҳбари Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан табриклаб, нутқ сўзлади. Бир гуруҳ хотин-қизлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорларини ҳам мукофотлади. Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида бўлган Янгиободлик Дилдора Имомова ҳам Зулфия номидаги давлат мукофотини давлатимиз раҳбарининг қўлидан қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 3 мартдаги қарори билан, 28 нафар қиз (рўйхат) Зулфия мукофотига сазовор бўлди. Совриндорларнинг ҳар бирига 50 БҲМ (12 250 000 сўм) пул мукофоти берилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар