Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида ҳашар уюштирилди

"Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида ҳашар уюштирилди

13 март 2021 йил
403
0

Бугун юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги қарори асосида халқимизнинг миллий байрами бўлган «Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди.

Хусусан, Янгиобод туманининг барча маҳалла ва қишлоқларида "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Ҳашар - халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлиб, ушбу тадбир кишиларимизни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам.

Бугун эрта тонгдан кексаю-ёш ҳамжиҳтликда кўча ва маҳаллаларда мана шундай эзгу ишларга бош қўшдилар.

Туманимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтган ҳашар жараёнларида қишлоқ ва маҳаллалар, йўл четлари, бинолар ва ҳовлилар атрофи, йўлаклар, зиёратгоҳ ҳамда қабристонлар ободонлаштирилди. Барча маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди.

Мухтасар айтганда, бугунги ҳашар барчани юртимизни обод қилиш, халқимиз руҳиятини кўтариш ҳамда миллий қадриятларимизни улуғлаш йўлида бирлаштирди.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар