Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар мажмуи тасдиқланди

Кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар мажмуи тасдиқланди

14 март 2021 йил
898
0

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Унга кўра, бу йил кириш имтиҳонларида максимал балл 280,5 баллни ташкил қилади. Учта мажбурий фан блокидан имтиҳон олинади: Она тили, Математика ва Ўзбекистон тарихида жами 45 та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади. Таълим йўналишига мос фанларгаа 3,1 баллдан берилади. Бу блокда 2 тадан фан бор. Абитуриентлар жами 5 та фандан тест топширади.
Бундан ташқари, қабул комиссияси тест билан биргаликда ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишларни ҳам тасдиқлаган.

Тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан қуйида танишишингиз мумкин:

fanlar-majmuasi-2021.pdf [993,4 Kb] (юклаб олинди: 106)

Онлайн: fanlar-majmuasi-2021.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар