Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди (Фото)

«Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди (Фото)

22 март 2021 йил
1 189
0

Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 22 март - «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан Янгиободда байрам тадбири ташкил этилди.

Унда маҳалла тизимида фаолият юритиб келаётган ходимлар, нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди. 

Тадбир аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов барча фаолларни қўшалоқ байрам билан муборакбод этиб, маҳаллалар равнақи ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган келгуси фаолиятларида омад ва куч-ғайрат тилади.

Маросим давомида маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ва хизмат фаолиятлари учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида уларнинг 5 тасига принтер қурилмалари ҳамда барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига планшет аппаратлари тарқатилди.

Шунингдек, маҳалла тизимида жамоатчилик асосида фаолият юритиб келаётган кексалар, маҳалла фаоллари ва маслаҳат кенгаши аъзоларининг бир гуруҳига туман ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

Тадбир доирасида байрам дастурхони ёзилди ва туман маданият бўлими ижодкорлари ҳамда “Узумчи” фольклор жамоаси томонидан бетакрор куй-қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга баҳорий кайфият улашди.

 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар