Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Байрам муносабати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Байрам муносабати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

21 март 2021 йил
571
0

Айни кунларда юртимизнинг турли гўшаларида янгиланиш байрами - Наврўз кенг нишонланмоқда.

Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг юксак фазилатлардан биридир.

Янгиобод тумани ҳокимлиги, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан байрам муносабати билан 25 нафар эҳтиёжманд "Темир дафтар"га киритилган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғаси сифатида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Албатта, бу каби эътибордан хонадон эгалари мамнун бўлиб, тинчлигимизга бардавомлик, халқимизга фаровонлик тилаб қўлларини дуога очдилар.

Байрам муносабати билан бу каби саҳоват тадбирлари барча маҳаллаларда давом этмоқда.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар