Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Спортнинг мини мутбол тури бўйича ўтказилган “Ҳоким кубоги” мусобоқаси ғолиблари тақдирландилар

Спортнинг мини мутбол тури бўйича ўтказилган “Ҳоким кубоги” мусобоқаси ғолиблари тақдирландилар

18 март 2021 йил
447
0

Янгиободда давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмаш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармони асосида тумандаги корхона ва ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобоқаси ўтказилди.

Мусобоқа ЎФА ўйин қоидаларига мувофиқ ташкил этилиб, иштирокчилар дастлабки босқичда гуруҳларга бўлинган ҳолда баҳсларга киришдилар.

Гуруҳ босқичларида ғолиб бўлган жамоалар ўртасида бўлиб ўтган баҳслар ҳам қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой тарзда кечиб, кучлилар сараланди. Кучли тўртликдан ўрин олган жамоалар ўртасидаги учрашувлар эса анча кескин ва муросасиз руҳда ўтди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра туман ҳокимлиги ходимлари жамоаси 3-ўринни қўлга киритган бўлса, 2-ўрин эса болалар ўсмирлар спорт мактаби жамоасига насиб қилди. Туман Фафқулодда вазиятлар бўлими жамоаси ўзининг бор куч-ғайрати ва шижоатини намойиш этиб, мусобоқанинг мутлақ ғолибига айланди ва туман ҳокими кубогига сазовор бўлди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этган тумани ҳокими ўринбосари А.Нишонов бугунги кунда Президентимиз томонидан аҳолининг соғлом турмуш тарзини ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасига берилаётган эътибор ва ғамхўрликларини алоҳида алоҳида таъкидлаб, мусобақа ғолибларини самимий табриклади.

Якунда ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар