Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИ ИНСТИТУТ

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИ ИНСТИТУТ

30 март 2021 йил
426
0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани жорий этишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

2020 йилнинг 10 август куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада таъминлаш ва жиноят ишларини тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра суд-тергов фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий тажрибада кенг қўлланиладиган исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқишдир.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги № ЎРҚ–675-сонли Қонуни билан жиноят процессуал қонуни 121-боб билан тўлдирилди.

Унга кўра қонунчиликка “Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш” институти жорий этилди.

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш гувоҳ ёки жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига биноан сўроқ қилишдан иборат бўлиб, ушбу жараён суд муҳокамаси қоидаларига риоя қилган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Гувоҳ ёки жабрланувчини  объектив сабабларга кўра ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда, уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.

Объектив сабабларга, уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиши ёки уларда ишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ёки давомли касаллик мавжудлиги киради.

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарур бўлганда суриштирувчи, терговчининг бу ҳақида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни зарур материаллар билан бирга прокурорга юборади.

Шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ ва ҳимоячи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида прокурорга мурожаат қилишга ҳақли.

Прокурор кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорнинг ёхуд мурожаатнинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ёки мурожаатни суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги туман ёки шаҳар судга юборади.

Қонунчиликка кўра, кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳларни, жабрланувчиларни қайта сўроқ қилишга кейинчалик судга қадар иш юритиш босқичида ёки суд муҳокамаси давомида кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим аҳамиятга молик янги саволлар туғилгандагина йўл қўйилади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур институт мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш ҳамда суд-тергов фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишни тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади. 

Д.Эшматов,

Жиззах вилоят суди судьяси.

И.Карабаев,

жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар