Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ўтган йили Янгиобод туманидан 10 нафар битирувчи хорижий давлатлардаги ОТМларга қабул қилинган

Ўтган йили Янгиобод туманидан 10 нафар битирувчи хорижий давлатлардаги ОТМларга қабул қилинган

07 апрель 2021 йил
405
0

2020 йилда Янгиобод туманидаги умумтаълим мактаблари битирувчиларининг 75 нафари (20,2 %) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Бу ҳақда Янгиобод туман Халқ таълими бўлими мудири И.Рахимов Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 24 сессиясида маълум қилди.

Хусусан, олий таълимга қабул қилинган битирувчиларнинг 64 нафари маҳаллий олий таълим муассасаларида, 10 нафари хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида, 1 нафари хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалари сафида таҳсил олмоқдалар. 

Шунингдек, ушбу 75 нафар олий таълимга кирган ўқувчилардан 45 нафари Давлат тест маркази тест синови асосида, 2 нафари ижодий имтиҳон натижалари асосида, 17 нафари қўшимча контракт асосида ва 1 нафар хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ҳамда 10 нафари хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларига сухбат асосида талабаликка қабул қилинган. 

Ушбу 75 нафар олий таълимга кирган ўқувчилардан  11 нафари бюджет (грант) ва 64 нафари тўлов шартнома (контракт) асосида ўқишга кирган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар