Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Зулфия" номидаги давлат мукофоти соҳибаси туман ҳокими томонидан тақдирланди (Видео)

"Зулфия" номидаги давлат мукофоти соҳибаси туман ҳокими томонидан тақдирланди (Видео)

05 апрель 2021 йил
710
0

Хабарингиз бор, бу йилги "Зулфия" номидаги давлат мукофоти соҳибалари қаторида Янгиободлик Дилдора Имомова ҳам ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилди.

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳамда бир гуруҳ раҳбарлар иштирокидаги мукофот соҳибаси билан бўлиб ўтган учрашувда Дилдора Имомова ўз таассуротлари ва келгусидаги режалари хусусида ўртоқлашиб, бу йўлда уни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Учрашувда туман раҳбари ва мутасаддилар Дилдора Имомовани ушбу юксак мукофот билан табриклаб, Янгиободлик ёшларга ўрнак бўлиши ва келгуси ишларига муваффақиятлар тиладилар. 

Шунингдек, сўз олганлар юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини амалга ошириш йўлида олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар - хотин-қизларимизнинг жамият ҳаётида янада фаолроқ ва ташаббускорроқ бўлишга замин яратишини таъкидлаб ўтдилар. 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар