Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманидаги маънавий-маърифий ишлар ҳолати муҳокама қилинди

Янгиобод туманидаги маънавий-маърифий ишлар ҳолати муҳокама қилинди

03 апрель 2021 йил
432
0

Президентимиз томонидан маънавият ва маърифат масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли ҳамда  2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарорлари бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.

Давлатимиз раҳбари раислигида 2021 йил 19 январ куни бмаънавий – маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишлаб видеоселектор тарзида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида ушбу соҳани ривожлантириш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланди. 

Шу йилнинг 2  апрель куни бўлиб ўтган Янгиобод туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилишида мазкур вазифалар ижроси юзасидан 1-чоракда амалга оширилган ишлар ҳамда туманда маънавий-маърифий ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан қатор вазифалар белгилаб олинди. Туман ҳокимининг 1-ўринбосари раислигида ўтказилган Кенгаш ишида вилоят ишчи гуруҳи аъзолари А.Бобоев ва Н. Алимовлар иштирок этдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар