Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича бўйича оммавий қабул бўлиб ўтди

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича бўйича оммавий қабул бўлиб ўтди

10 апрель 2021 йил
585
0

Бугун юртимизда давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган шиор устувор аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан ҳам нафақат маҳаллий, балки, Республика миқёсидаги масъул раҳбар ходимларнинг жойларга чиқиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиши доимий одат тусига кириб бормоқда. Шундай мулоқотлардан бири Зомин туманида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исломов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Республика Олий суди, Республика Бош прокуратураси, Ички Ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон республкаси Президенти Жиззах вилоят халқ Қабулхонаси вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Минтақавий тартибда ташкил этилган сайёр қабулда Зомин, Янгиобод ва Зарбдор тумани аҳолиси қатнашди. Сайёр қабулда нафақат суд-ҳуқуқ тизимига оид масалалар, балки аҳолини қийнаётган қатор шахсий масалалар юзасидан ҳам мурожаатлар эшитилди. Шунингдек, ижтимоий, иқтисодий, коммунал, фуқаролик, суд-ҳуқуқ тизимидаги муаммолар, тергов жараёнларида ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорларга ер ажратиб бериш, уй-жой билан таъминлаш, алимент ундириш бўйича қилинган мурожаатлар ўрганилди.

Сайёр қабул давомида билдирилган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Бир қатор масалалар жойида ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбариятига топшириқлар берилди.

Қабул давомида сайёр суд мажлиси ҳам  ўтказилиб, унда ИИО Пробация гуруҳи назоратида бўлган бир қатор маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. Яна бир қанча шахсларга  нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида кўрилиб, аризалар қаноатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этаяпти.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар