Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Китобхонлик ҳафталиги"да китобсеварлар сафи янада кенгайди

"Китобхонлик ҳафталиги"да китобсеварлар сафи янада кенгайди

11 апрель 2021 йил
934
0

Юртимизда китобхонлар сафини кенгайтириш, ёшларни китоб мутолаасига ундаш ва китобхонлик маданиятини янада юксалтириш алоҳида эътибор қаратилмоқда. Худди шу мақсадда збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-сон қарори билан «2020 - 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури» тасдиқланди. Қабул қилинган ҳужжатда апрель ойининг биринчи ҳафтасида «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказиш кўзда тутилган.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб Янгиобод туманида ҳам китобхонликни тарғиб этувчи маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида ташкил этилган "Китоб - маънавият кўзгуси" номли тадбир ҳам иштирокчиларнинг китобга қизиқишларини яна бир карра орттиришга хизмат қилди.

Янгиобод туман Ахборот кутубхона маркази, туман маданият бўлими ҳамда 19-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Бекназар Тошбоев, Набижон Қодиров, Абдунаби Ҳамро, шоир Сулаймон Шодиев, Улуғбек Ҳожимурод ҳамда Жиззах вилояти Мусиқали драмма театри актиёрлари ва Жиззах вилояти Ахборот кутубхона маркази ходимлари иштирок этишди.

Тадбир доирасида китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган адабиётлар билан танишдилар.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар