Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни"га бағишлаб ўтказилган тадбирда соҳа вакилларининг бир гуруҳи тақдирланди (Видео)

"Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни"га бағишлаб ўтказилган тадбирда соҳа вакилларининг бир гуруҳи тақдирланди (Видео)

14 апрель 2021 йил
718
0

Барчамизга маълумки, халқимизнинг байрамлари, тўйу-томошалари кўп. Албатта, бу каби қувончли кунларимиз маданият ва санъат соҳаси вакилларисиз ўтмайди. Улар ҳамиша халқимизнинг яхши кунларида бирга бўлишиб, қалбларга илиқлик ва кўтаринкилик улашадилар.

Маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида сўз борар экан, шу ўринда туманимиз маданият бўлими ижодкорларини ҳам тилга олиш ўринли. Улар маҳалла ва қишлоқларимизда бўлиб ўтаётган тадбир ва байрам тантаналарида ўз истеъдодларини намойиш этишиб, халқимизга хуш кайфият улашишдан чарчашмаяпти.

Бугун ҳам «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан Янгиобод туман 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбирга туманда маданият ва санъат соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган  фахрий устозлар ҳам таклиф этилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов очиб берар экан, барчани байрам билан самимий табриклади ва келгуси ижод ва ишларида юксак омадлар тилади.

Концерт дастури давомида туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёш ижодкорлари томонидан жонли куй-қўшиқлар ва бетакрор саҳна чиқишлари намойиш этилди.

Айниқса, маданият маркази қошида ташкил этилган "Узумчи" фолклор этнографик жамоаси томонидан миллий урф-одат ва анъаналаримизни тараннум этувчи термалар барча йиғилганларда ажиб таассуротлар қолдирди.  

Тадбир сўнгида туманимизда маданият ва санъат соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ соҳа вакиллари ва фахрий устозлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар