Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Раддия: Янгиободда спортни ривожлантириш ва ёшлар учун шарт-шароитларни яхшилаш масаласи туман ҳокимининг доимий эътиборида

Раддия: Янгиободда спортни ривожлантириш ва ёшлар учун шарт-шароитларни яхшилаш масаласи туман ҳокимининг доимий эътиборида

16 апрель 2021 йил
414
0

Бугун ижтимоий тармоқларда Янгиобод туманида спортга эътибор камлиги ҳамда спорт мактабида спорт зал ва стадион йўқлиги тўғрисида видеомурожаат эълон қилинди.

Ушбу видеомурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, туманда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва бақувват қилиб вояга етказиш, уларни спорт билан шуғулланишлари ҳамда ушбу соҳадаги қобилиятларини намоён этишлари учун зарурий шароит ва имкониятлар яратилмоқда.

Биргина апрель ойининг ўзида тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун 300 га яқин спорт анжомлари етказиб берилди. 5-умумтаълим мактабига бокс ринги олиб келинди. Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш мақсадида 4 та маҳаллада “Workout” кўча спорт майдончалари қурилди, қолган маҳаллаларда ҳам шу каби майдончалар барпо этилиши юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги умумтаълим мактаблари ва маҳаллалар ўртасида спортнинг турли йўналишлари бўйича туман ҳокими ва сектор раҳбарлари кубоги мусобақалари мунтазам ташкил этилиб, ёшлар рағбатлантириб келинмоқда.

Ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари ва бу соҳадаги иқтидор ва салоҳиятларини намойиш этишлари йўлида яратилаётган шароитлар натижасида спортчи ёшларимиз республикамизнинг турли нуқталарида бўлиб ўтаётган мусобақа ва чемпионатларда муносиб иштирок этишиб, фахрли натижаларга эришиб келмоқдалар. Албатта, буларнинг барчаси туманда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор маҳсулидир.

Энди, туман марказидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида стадион бор ёки йўқлиги ҳамда мактаб ҳудудида қурилиши режалаштирилган спорт зали хусусида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4864-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил инвестиция дастури асосида туман марказидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида 18х30 ўлчамдаги спорт зали қурилиши режалаштирилган эди.

Ҳозирги кунда туман маркази ҳудудида бир нечта спорт объектлари мавжуд бўлиб, улардан марказ ва унга яқин маҳаллалар аҳолиси ва ёшлари томонидан беминнат фойдаланиб келинмоқда. Жумладан, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳудудидаги стадион, ушбу мактабнинг ёнгинасидаги касб-ҳунар мактаби спорт зали, туман марказидаги 2 та сунъий қопламали футбол майдони, бундан ташқари, марказ ҳудудидаги 12-умумтаълим мактаби спорт зали ҳамда унинг атрофидаги 2 та стадиондан аҳоли ва ёшлар бемалол фойдаланишлари учун рухсат берилган.

Ушбу спорт объектларининг барчаси туман марказида жойлашган бўлиб, улардан асосан Янгиобод шаҳарчаси аҳолиси фойдаланади. Чекка қишлоқларда сорт объектлари етарли эмаслиги аҳолиси, уларнинг туман марказидаги спорт майдонларидан фойдаланишлари учун масофа узоқлиги ва келиб-кетиш масаласидаги ноқулайликлар сабаб, чекка ҳудудларда ҳам ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида спорт иншоотларини барпо этиш тақозо этмоқда. 

Шу жумладан, тумандаги Совот қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида 1 та мактаб спорт зали ва 1 та стадиондан бошқа бирорта спорт объекти мавжуд эмаслиги, МФЙ ҳудудида 500 нафардан ортиқ ёшлар истиқомад қилиши – ушбу ҳудудда спорт объекти етарли эмаслигини кўрсатади.

Шунингдек, туман ҳокимининг Совот ҚФЙ ҳудудида аҳоли ва ёшлар билан ўтказган сайёр қабул ва учрашувларида ҳам бир неча маротаба маҳалла ҳудудида спорт зали қурилиши бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда туман марказида спорт иншоотларининг етарли эканлиги ҳамда Совот ҚФЙ ҳудудида спорт залига бўлган эҳтиёж мавжуд эканлиги сабабли туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи А.Ҳайитов томонидан Янгиобод туман марказидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бўш ер майдонида қурилиши режалаштирилган 18х30 ўлчамдаги спорт залини Совот ҚФЙ ҳудудига қурилишида амалий ёрдам сўраб туман ҳокими номига 2 маротаба хат билан мурожаат қилган.

Мазкур сабаблар инобатга олиниб, 2021 йил 10 март куни “Янгиобод тумани Совот ҚФЙ ҳудудидан 18х30 ҳажмдаги спорт зал биноси қурилишига ер майдони ажратиш ва қуришга рухсат бериш” тўғрисида туман ҳокими қарори қабул қилинди ва бу бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Шу билан бирга, тумандаги бошқа олис ҳудудларда ҳам ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун шароитларни яхшилаш, янги-янги спорт объектларини барпо этиш юзасидан имкониятлар изланмоқда.

Албатта, барча фуқароларимиз, хох марказда бўлсин, хох олис ҳудудларда бўлсин, яхши ва замонавий шароитлардан фойдаланишга ҳақли. Шундай экан, олис қишлоқардаги эртамиз эгаларини ҳам шаҳар ва марказларлар шароитларидан қолишмаган, ҳеч кимдан кам кўрмаган ҳолда баркамол авлод қилиб вояга етказишда ҳар биримиз масъул эканимизни унутмаслигимиз лозим.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар